Ташқи ишлар вазирлиги тизимида «юмшоқ куч» воситалари, жумладан, халқ, маданий ва спорт дипломатиясидан фаол фойдаланадиган бошқарма ташкил этилди. Унга вазир маслаҳатчиси Анвар Абдухалимов раҳбарлик қилади.
Сенат раиси Танзила Нарбаева «Америка овози» нинг Ўзбекистонда ҳақиқий мухолифат йўқлиги ҳақидаги саволига жавоб берар экан, мухолифат борлиги ва интернетда расмийлар танқид қилинишини таъкидлади. «Халқнинг ўзи ҳам мухолифат бўлиши мумкин», — деди у.
АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм «Газета.uz»га берган интервьюсида Америка ташқи сиёсатининг Ўзбекистондаги устувор йўналишлари, ислоҳотлардаги ютуқ ва муваффақиятсизликлар, сўз эркинлиги ва мамлакат ривожи ўртасидаги алоқалар тўғрисида сўзлаб берди. У Конституция ислоҳотлари ҳақида ҳам фикр билдирди.
Шавкат Мирзиёев Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовни 65 ёшга тўлгани билан табриклади. Суҳбат чоғида президент Сердар Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.
Марказий сайлов комиссияси Конституциявий референдум ўтказиш жараёнларига тайёргарлик кўришни бошлаб юборди. Июль-август ойларида 944 нафар тренер 140 мингдан ортиқ участка-округ комиссия аъзоларини референдум ўтказиш қоидалари бўйича ўқитиши режалаштирилмоқда.
Марказий Осиёнинг бешта давлати омбудсманлари минтақада инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган иккита ҳужжатни имзолади.28 июнь куни Тошкентда Марказий Осиёнинг бешта давлати омбудсманлари АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан қўллаб-қувватланган минтақада инсон ҳуқуқлари ҳимоясини қўллаб-қувватлашга қаратилган иккита битимни имзолади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ип-калавани тайёр маҳсулотгача қайта ишлаш даражаси пастлиги оқибатида йилига 9 млрд доллар йўқотаётганини маълум қилди. Шунинг учун президент маҳсулот ишлаб чиқариш режасини ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар, қолаверса, кластер кесимида белгилашни жорий этди.
Президент айрим ҳокимлар кластерларни кун давомида мажлис ва бошқа ишларга жалб этаётганини танқид қилди. Шунга кўра, у ҳокимларга кластерларнинг ички иш фаолиятига аралашишни тақиқлади.
Президент «Янгиҳаёт» индустриал паркидаги инвестиция лойиҳалари билан танишди. Биринчи босқичда 110 гектар майдон аукционда сотилди, уларда ошхона жиҳозлари, қандолат ва тўқимачилик маҳсулотлари, сантехника товарлари, металл буюмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, натижада 20 минг иш ўрни яратилади.
Конституцияни фуқаронинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида қонунчиликда юзага келадиган, бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига ҳал қилишга оид норма билан тўлдириш таклиф этилмоқда.Умумхалқ муҳокамасига қўйилган Конституциявий қонун лойиҳасида давлат ва фуқаро ўртасида юзага келган низоларни инсон фойдасига ҳал қилишни қайд этиш таклифи билдирилди.
Шавкат Мирзиёев ОАВ ходимларига табригида улар фаолиятига тўсқинликлар демократик ислоҳотларга қарши ҳаракат сифатида баҳоланиши кераклигини таъкидлади. «Суд ва прокуратура органлари бизга мутлақо ярашмайдиган бундай салбий ҳолатлар бўйича қатъий чоралар кўриши лозим», — деди у.
Президент қарори билан шу йилнинг 1 июлидан 2025 йилнинг 1 июлига қадар ОАВлар фойда солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камроқ тўлайди. Қолаверса, бюджет ташкилотларига электрон ОАВларга обуна бўлишга рухсат берилмоқда.
Конституцияни ўзгартиришга оид қонун лойиҳаси «Бу менинг Конституциям» порталида икки тилда эълон қилинди. У PDF форматида жойлаштирилган бўлиб, алоҳида моддаларга изоҳ қолдириш имконияти мавжуд эмас.
Ўзбекистон зилзила ва тошқиндан жабр кўрган Афғонистонга 74 тонна гуманитар ёрдам жўнатди.Ўзбекистон зилзила ва ундан кейинги сув тошқинидан зарар кўрган қўшни Афғонистон мамлакатига самолёт орқали 74 тонна гуманитар ёрдамини юборди.
Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Москвада МДҲ мудофаа вазирлари кенгаши йиғилишида қатнашди. Унда иштирокчилар Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларини ҳисобга олган ҳолда дунёдаги ҳарбий-сиёсий вазиятни муҳокама қилди.
Шавкат Мирзиёев «БРИКС плюс» форматидаги онлайн форумда қатнашиб, халқаро кескинлик тобора кучайиб бораётгани ва тизимли иқтисодий инқироз белгилари намоён бўлаётган шароитда Ўзбекистон кенг кўламли ҳамкорлик, шу жумладан «Жануб-Жануб» форматидаги шериклик учун очиқ эканини маълум қилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ХХР раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 24 июнь куни «БРИКС плюс» форматидаги Глобал тараққиёт масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотда иштирок этди.
2021 йил ноябрь ойидан буён Термиз орқали Афғонистонга 42 минг тоннага яқин озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатилган. Ўзбекистон ТИВ халқаро шерикларни Термиз логистика хабидан фойдаланган ҳолда мазкур давлатни қўллаб-қувватлашда фаол ҳамкорлик қилишни таклиф этди.
Ўзбекистонда энергетика бозорини бошқаришнинг янги тизими жорий этилади, хусусан, «Ўзбекистон МЭТ» компаниясининг электр энергиясини ягона харид қилиш ва магистрал тармоқларни бошқариш ваколатлари хусусий корхоналарга ўтказилади. Дастлаб 14 та туман ва шаҳарда хусусий компаниялар ташкил этилади.
Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларациялаш тўғрисидаги қонун июнь охиригача тасдиқланиши режалаштирилган. Президент фармонида тизимни 2022 йил 1 январдан жорий этиш кўрсатмаси берилган эди.
Ўзбекистон ТИВ Афғонистонда содир бўлган зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдириб, ҳукумат табиий офат оқибатларини тезроқ бартараф этишда Афғонистон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда вайронкор зилзила содир бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирилган баёнотини эълон қилди.
Конституциявий комиссиянинг илк йиғилишидан бир ой ҳам ўтмасдан Конституцияни ўзгартириш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланиб, Қонунчилик палатасига киритилди. Таъкидланишича, Бош қонуннинг 66 та моддасига 170 дан ортиқ тузатиш киритилмоқда.
Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар. Шунингдек, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ўртасида 18 та ҳужжат имзоланди.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга давлат ташрифини Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев номидаги кўча ва хиёбонни очишдан бошлади. Олий мартабали меҳмонга президент Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлик қилди.
Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов Кобулга ташрифи доирасида Афғонистон бош вазири ўринбосарлари — Мулла Абдул Ғани Бародар ва Абдусалом Ҳанафий билан музокаралар ўтказди.Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили — Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегациянинг Афғонистонга ташрифи доирасида қўшни мамлакат муваққат ҳукумати бош вазири ўринбосарлари — Мулла Абдул Ғани Бародар ва Абдусалом Ҳанафий билан музокаралар ўтказилди.
Ўзбекистон қонунчилигида бажариб бўлмайдиган ёки бажариш қийин бўлган нормалар ҳам учраб туради, деди президент. У Конституцияга фуқароларга бажариб бўлмайдиган мажбуриятни юкламаслик ҳақидаги номрани киритишни таклиф қилди.
100 минг кишидан кам бўлмаган миқдордаги фуқаролар ўз қонунчилик таклифларини Қонунчилик палатасига киритиш имкониятига эга бўлиши мумкин. Президент бунинг учун Конституцияда қонунчилик таклифларини киритиш институтини қайд этиш таклифини илгари сурди.
Шавкат Мирзиёев президентнинг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Ҳисоб палатаси раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш бўйича ваколатларини Олий Мажлисга ўтказишни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳар икки ташкилот авваламбор Сенат олдида ҳисобдор бўлиши лозим.
Шавкат Мирзиёев гумонланувчи шахс қўлга олинганда, унга ҳуқуқларини тушунтириш бўйича қоидани («Миранда қоидаси») ва «Хабеас корпус» тамойилларини Конституцияда акс эттириш кераклигини таъкидлади. Ушбу қоидалар Ўзбекистон қонунчилигида аллақачон белгиланган.
Президент Конституцияни парламент ваколати билан эмас, балки референдум ўтказиш йўли орқали ўзгартиришни таклиф қилди. «Конституциявий ислоҳотни фуқароларимиз фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида референдум орқали амалга оширсак, бу — ҳақиқий халқ Конституцияси бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёев «снос"ларга барҳам бериш учун уй-жой бўйича конституциявий кафолат белгилаб қўйиш кераклигини айтди. «Суд қарорисиз ҳеч ким уй-жойидан маҳрум қилинмаслиги керак.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.