Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Остона шаҳрига амалий ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида инвестиция ва савдо соҳасида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича Амалий ҳаракатлар режасини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев иштирокида имзоланди.

«Йўл харитаси» автомобилсозлик, энергетика, кимё саноати, металлургия, фармацевтика, логистика, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, уй-жой қурилиши ва қишлоқ хўжалиги каби иқтисодиётнинг қатор муҳим тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади.

Қайд этилишича, мазкур ҳужжат жорий йил апрель–май ойларида Бухоро ва Туркистон шаҳарларида бўлиб ўтган икки давлат раҳбарлари учрашувлари якунлари бўйича эришилган келишувларни амалий жиҳатдан рўёбга чиқаришга қаратилган.

Кутилишича, «йўл харитаси»нинг амалга оширилиши ўзаро савдо ҳажмини кенгайтириш, инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда икки мамлакат ўртасида янги қўшма ишлаб чиқариш лойиҳаларини тезлаштириш имконини беради.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.