Ўзбекистонда давлат ҳокимияти иерархияси «жуда вертикал» бўлиб қолмоқда, бу «фуқаролар, фуқаролик жамияти, ўзини ўзи бошқариш органларига ривожланиш ва жалб қилинишига етарли имкониятлар бермаяпти», дея таъкидлади Германия элчиси Тило Клиннер.Германиянинг Тошкентдаги элчиси Тило Клиннер Alter Ego лойиҳасига берган интервюсида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида фикр билдирди.
Бундан кейин туманда режа бажарилмаяпти, чорва, парранда ёки балиқчиликка озуқа-ем керак, деган важлар билан фермерлар ғалласини олиб қўйиш қатъиян тақиқланади. Бундан ташқари, биржа орқали сотилган буғдойга ҳудудлараро чеклов қўйилмайди.
Шавкат Мирзиёев жаҳон бозорида озиқ-овқат нархи кун сайин ортиб бораётгани, жумладан, буғдой нархи йил бошидан бери 30 фоизга қимматлашганини айтди. «Нарх-наво барқарорлигини таъминлашнинг ягона тўғри йўли бу — бозорда таклифни кўпайтириш ҳисобланади», — деди у.
Ўзбекистон Кариб денгизи ҳавзасининг яна бир давлати — Сент-Винсент ва Гренадин ороллари билан дипломатик муносабатларни ўрнатди.Сент-Винсент ва Гренадин ороллари Ўзбекистон дипломатик муносабатларни ўрнатган 140-мамлакат бўлди, деб хабар бермоқда Дунё АА.
Адлия вазирлиги манфаатлар тўқнашувини алоҳида қонун билан тартибга солиш таклифини билдирди. Унга кўра, манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни декларация қилиш ва олдиндан хабар бериш тартиби белгиланмоқда, бунга амал қилмаганлар эса жаримага тортилади.
Ўзбекистон ТИВ Шарқий Қуддусдаги вазият кескинлашганидан жиддий хавотирдалигини билдириб, томонларни ихтилофни мулоқот ва дипломатия йўли билан ҳал қилиш учун вазминлик ҳамда сиёсий ирода кўрсатишга чақирди. Апрель ўрталаридан бери Фаластин ва Исроил ўртасидаги кескинлик яна кучайганди.
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Шавкат Мирзиёев «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди. У уруш фахрийларини байрам билан табриклаб, дунёда ҳар дақиқа синовли бўлаётганлигини таъкидлади.
Адлия вазири Русланбек Давлетов Адлия вазирлиги тузилмасини оптималлаштириш ва бошқарув аппаратини қисқартириш бюджетга камида 100 млрд сўмни тежаш имконини берганини таъкидлади. Бошқа вазирликларда ҳам шундай ўзгаришлар кутилмоқда, бироқ бу осон бўлмайди, чунки давлат идоралари уларнинг функция ва ваколатларини қисқартиришдан манфаатдор эмас, деди у.
Президент 2023 йилда электротехника маҳсулотлари экспортини 1 млрд долларга етказиш вазифасини қўйди. Ҳудудларда умумий қиймати 100 миллион доллардан кам бўлмаган электротехника лойиҳаларини ишга тушириш, Тошкент шаҳридаги «Технопарк» каби кластерлар ташкил этиш, мисни қайта ишлашни кўпайтириш, «Электроаппарат», «Технопарк», Artel ва Uzkabel каби қўшма корхоналарда тажриба-конструкторлик ва R&D марказларини ташкил этиш ва бошқа чора-тадбирлар кўриш бўйича топшириқлар берди.
Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяси Тошкентга ташрифи чоғида 200 млн долларгача кредит ажратилишини маълум қилди, Ўзбекистон билан Афғонистонда инклюзив сиёсий тизимни яратиш ва қизлар таълимини тезроқ тиклаш, Украинадаги вазият бўйича ҳамкорлик қилиш истагини билдирди. Ўзбекистон Япония сунъий йўлдошлари ва технологиялари ёрдамида иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в. б. Владимир Норов ва Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев телефон орқали мулоқотда чегарадаги отишмани муҳокама қилди.
ДХХ ўзбек чегарачилари 3 нафар қирғизистонликка ўқ узгани ҳақидаги хабарлар юзасидан баёнот бериб, уларнинг чегарадан кўп миқдордаги юкларни ноқонуний равишда олиб ўтмоқчи бўлганини маълум қилди. Қоидабузарларнинг бир гуруҳи ҳарбий хизматчиларга қаршилик кўрсатиб, куч ишлатган.
Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари Мир-Акбар Раҳманкулов президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.Мир-Акбар Раҳманкулов президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг ўзида вилоятлардан тез тиббий ёрдам бригадаси кечикиб келиши бўйича 50 мингдан ортиқ шикоят келиб тушганини танқид қилди. «Сабаби, соҳада ягона бошқарув тизими йўлга қўйилмаган, яъни тез тиббий хизматнинг учта „хўжайини“ бор», — деди президент.
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари телефон орқали мулоқоти давомида бир-бирини Рамазон ҳайити билан табриклаб, икки томонлама ҳамкорлик ва Марказий Осиёдаги хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди. Қолаверса, Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни Ўзбекистонга таклиф қилди.
Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида ўзбек чегарачиларининг ўлимига сабаб бўлгани айтилаётган отишма ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди, дея хабар бермоқда ТИВ. «Чегарадаги вазият тинчлигича қолмоқда, жанубий чегараларни ҳимоя қилиш одатдаги режимда олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
Президент ўзининг байрам табригида Рамазон ҳайити дунё аҳлини ўзаро дўст ва биродар бўлиб, тотувлик ва ҳамкорликда яшашга даъват этишини таъкидлади. «Юртимизда барқарорликни таъминлаш, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, қадимий ва ўлмас қадриятларга таянган ҳолда тараққиёт сари жадал одимлаш — давр талабидир», — деди у.
Ўзбекистон ўтган йил августида мамлакатга учиб келган ҳарбий самолёт ва вертолётларни Афғонистонга қайтаришни режалаштирмаяпти, чунки улар АҚШ мулки ҳисобланади ва бу масала расмий Вашингтон томонидан ҳал қилиниши керак. Бу ҳақда «Америка Овози»га берган интервьюсида Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев маълум қилди.
Президентнинг тегишли фармонига асосан Шохрух Аминов бош прокурор ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар Сирдарё ҳамда Навоий вилоятларида прокурор лавозимида фаолият юритган.
9 май арафасида уруш қатнашчилари, концлагерлар ва Ленинград қамалидаги асирларга 15 млн сўмдан тўланади.Ўзбекистонда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунини мамлакатимизда нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари, концлагерлар ва Ленинград қамали асирларининг ҳар бири 15 млн сўмдан пул олади.
Самарқандда жамоат транспортини ривожлантириш учун 2023 йил охиригача 40 та янги, жумладан, 5 та экспресс йўналиш очиш, марказий кўчаларда автобуслар учун алоҳида йўлаклар ажратиш, 180 та электробус харид қилиш режалаштирилмоқда. 1 июлдан бошлаб шаҳар жамоат транспорти вилоят буджети ҳисобидан субсидияланади.
Сенат раиси Танзила Нарбаеванинг фикрича, тижорат банкларида амалга оширилаётган коррупцион ҳолатлар ислоҳотларга соя солмоқда. Шунингдек, у битта банкда жиноят содир қилган банк масъулининг бошқа бир банкка бориб ишга жойлашиши нотўғри эканлигини айтиб ўтди.
Ўзбекистонда Фаластиннинг қайта тайинланган элчиси Жавад Муҳаммад Авад ўз фаолиятини бошлади. Ташқи ишлар вазири в.б.
Эндиликда инсон аъзолари трансплантацияси учун беморга қариндош бўлмаганлар ҳам донорлик қилиши мумкин. Тирик донорни ундан аъзосини ва (ёки) тўқималарини олиш учун розилик беришга мажбурлаш тақиқланади.Ўзбекистон фуқароси чет давлат фуқароси бўлган реципиент учун донор бўлолмайди.
Бош прокуратура тизимида Зомин ва Бахмал табиатини муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ва ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилади.Бош прокуратура тизимида 8 нафар ходимдан иборат бўлган Зомин табиатини муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ва ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилади.
Қирғизистон ташқи ишлар вазири лавозимига номзод Жээнбек Кулубаев Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида яна 3−4 та назорат-ўтказиш пунктлари очилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу масала икки давлат бош вазирлари учрашувида кўтарилган.
2012 йилдан буён ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келаётган Абдулазиз Комилов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари этиб тайинланди. ТИВ раҳбарининг вазифаларини бажариш Владимир Норов зиммасига юклатилди.
Ҳукумат қарори билан Аъзам Абдуллаев Ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. «Ўзкомназорат»нинг аввалги раҳбари айрим ижтимоий тармоқлар блокланиши ортидан лавозимидан четлаштирилган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев техникумлар бўйича дастур ишлаб чиқиш топшириғини берди. Бунда аграр соҳадаги барча техникумлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилиб, улардаги ўқув дастурлар, методология, дарсликлар ва амалиёт тизими буткул қайта кўриб чиқилади.
Сенатда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, вояга етмаганларга нисбатан номақбул ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.Олий Мажлис Сенатида хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, вояга етмаганларга нисбатан беодоб ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.