Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти ва сайланган президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва сайланган президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Мулоқотда, жумладан, икки томонлама муносабатлар кун тартиби ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни сайловда ғалаба қозонгани билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг сайланган президенти Сердар Бердимуҳамедовни сайловда қозонган ғалабаси билан табриклади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг сайланган президенти Сердар Бердимуҳамедовни сайловда қозонган ғалабаси билан табриклади.

Марказий Осиё президентлари лавозимга сайланган вақтда неча ёшда бўлган?

Туркманистон президенти этиб сайланган 40 ёшли Сердар Бердимуҳаммедов Марказий Осиё тарихидаги энг ёш президентга айланди. Шу пайтгача ушбу рекорд 42 ёшида Тожикистон президенти бўлган Эмомали Раҳмонга тегишли эди.

Президент «Ўзбекистон ҳаво йўллари» чипталари нархи ошишига йўл қўймаслик зарурлигини таъкидлади

Душанба куни президент раислигида ўтган йиғилишда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиачипталари нархининг ошишига йўл қўймаслик зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, зарар билан ишлаётган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш амалиётидан бутунлай воз кечиш кераклиги айтилди.

Ўзбекистон ва Германия президентлари Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан фикр алмашдилар

Ўзбекистон ва Германия президентлари телефон орқали мулоқотда Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан фикр алмашдилар. Улар вазиятнинг янада кескин тус олишига йўл қўймаслик ва можарони тез фурсатда тартибга солиш учун сиёсий-дипломатик саъй-ҳаракатларни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.

Прокурор ўринбосари Самарқанд туманига ҳоким бўлди

Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари бўлган Сирожиддин Усманов Самарқанд туманига ҳоким этиб тайинланди.Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманига Сирожиддин Усманов ҳоким этиб тайинланди, дея хабар қилди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси вақтинча Львов шаҳрига кўчирилди

Ўзбекистон ТИВ расмий вакили мамлакатнинг Украинадаги элчихонаси вақтинча Львов шаҳрида жойлашганини маълум қилди.Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси вақтинча Львов шаҳрига кўчирилди.

Шахснинг шаъни ва номусини камситувчи маълумотларни тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади

1 июнга қадар шахснинг шаъни ва номусини камситувчи маълумотларни ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарликни белгилашга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Шунингдек, аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаганлик ҳамда яқин қариндоши бўлган хотин-қизга қасддан тан жароҳати етказганлик учун жавобгарлик кучайтирилади.

Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар сони 5,5 минг нафардан ошди

Польша орқали яна 254 нафар ўзбекистонлик, шу жумладан 69 нафар аёл, 37 нафар вояга етгаман шахс ва 14 нафар чақалоқ Украинадан ватанга қайтарилди. 28 февралдан бери эвакуация қилинганларнинг умумий сони 5634 нафарга етди.

Украина элчихонаси Ўзбекистонда Россия телеканалларини блоклашни сўради

Украина элчихонаси 1 март куни Ўзбекистон ТИВга мамлакатда Россия телеканаллари эфирини тақиқлашни сўраб нота юборди. Хатда қайд этилишича, Россия ОАВлари олиб бораётган «ахборот уруши ҳарбий кампаниянинг ажралмас қисми» ва «жаҳон ҳамжамиятини дезинформациялашга қаратилган».

«Бу биз учун янги бозорлар дегани». Президент ўзбек пахтасига бойкот бекор қилингани ҳақида

Шавкат Мирзиёев Cotton Campaign ўзбек пахтасига бойкотни бекор қилганига муносабат билдирди. «Бу ҳам биз учун жуда катта имконият, янги бозорлар дегани», — дея таъкидлади у.

Фармацевтика агентлиги раҳбари ва «Ўзбекистон темир йўллари» раисига «ҳайфсан» берилди

Президент жума кунги видеоселектор йиғилишида дунёқарашини ўзгартирмагани, ҳозирги вазиятдан хулоса чиқармаётгани учун Фармацевтика агентлиги директори Сардор Кариевга «ҳайфсан» берди. Унинг икки ўринбосари Дилшод Акбаров ва Алишер Темиров эса ишдан бўшатилиши айтилди.

Ўзбекистон ва Эрон қўшма хавфсизлик комиссияси тузилди

Тошкентда Ўзбекистон ва Эрон хавфсизлик бўйича қўшма комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Комиссия тузиш тўғрисидаги ҳужжатни Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов ва Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний имзолади.

«Янги Наманган» шаҳарчаси қурилишининг иккинчи босқичида 171 та кўп қаватли уйлар бунёд этилади

«Янги Наманган» шаҳарчаси қурилишининг иккинчи босқичида 20 минг хонадонга эга 171 та кўп қаватли уй барпо этиш режалаштирилмоқда. Президент уйларни зилзилага бардошлилиги ва сифатини таъминлаш, уларнинг лойиҳаси юзасидан аҳолининг фикрларини тинглаш бўйича топшириқ берди.

14 та ҳудуд раҳбарларига хотин-қизлар масалалари бўйича янги ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимларига янги ўринбосарлар — вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиқлари, қолаверса, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари — Қорақалпоғистон Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси тайинланди. Уларнинг барчаси хотин-қизлардан иборат.

АҚШ Ўзбекистонга Украина ва Афғонистонга ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирди

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистонга «Украина ва Афғонистон халқларига кўрсатаётган инсонпарварлик ёрдами» учун миннатдорчилик билдирди. Абдулазиз Комилов билан музокараларда икки томонлама муносабатлар, минтақавий хавфсизлик ва C5+1 форматидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Отабек Фазилкаримов соғлиқни сақлаш вазирига ўринбосар бўлди

Молия вазирлиги департамент директори Отабек Фазилкаримов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.Отабек Фазилкаримов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Депутатлар Йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда

Депутатлар йўлларда фуқаролар манфаатларининг устуворлигини таъминлаш, экологияни муҳофаза қилиш, пиёда ва велосипед ҳаракатига шароит яратишни назарда тутувчи «Йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. «Бундан буён автомобил ҳайдашнинг ўзи бўлмайди.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосарлари тайинланди

Содиқжон Турдиев Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари бўлди. Президент администрацияси масъул ходими Абдулла Турсунов ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мухтор Муҳитдиновлар вазир ўринбосари лавозимига тайинланди.

Озода Жураева уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари бўлди

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Назиржон Назиров ўз лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнига Озода Жураева тайинланди.

Илк ҳоким ёрдамчиси туман ҳокими бўлди

«Мадели» овул фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган Бахтияр Менглибеков Мўйноқ туманига ҳоким бўлди.Менглибеков Бахтияр Бекмурзаевич Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Ўзбекистонда «Олима аёллар жамияти» ташкил этилади

Президент душанба куни Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузурида «Олима аёллар жамияти» тузилиши ва унга ҳар йили 50 млрд сўм маблағ ажратилишини маълум қилди. «Илм-фан билан шуғулланиш, илмий янгилик яратиш — бу игна билан қудуқ қазишга баробар», — деди Шавкат Мирзиёев.

Аманбай Оринбаев Қорақалпоғистон ички ишлар вазири этиб тайинланди

Полковник Оринбаев Аманбай Тлеубаевич Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Аманбай Оринбаев ИИВ ЖХД Пробация хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Мигрантларнинг қарамоғидаги айрим фуқароларга 540 минг сўмдан бир марталик ёрдам берилади

Президент қарори билан боқувчиси хорижга ишлашга кетган ва «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» рўйхатида турган фуқароларга 540 минг сўмдан бир марталик ёрдам берилади. Уларнинг ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик араваси, эшитиш аппарати ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун 1,3 млн сўмдан ёрдам ҳам кўрсатилади.

Украинадан қайтган талабалар ўқишини Ўзбекистондаги ОТМларда давом эттириши мумкин

Президент видеоселекторда Украинадан эвакуация қилинган талабалар Ўзбекистондаги ОТМларда ўқишини давом эттириши учун барча шароитлар яратиб берилишини маълум қилди. «Украина олийгоҳларида 370 дан зиёд ёшларимиз таълим олмоқда ва шундан 200 га яқини Ватанга қайтарилди.

«Барча давлат ташкилотларида талабаларнинг ишлашига рухсат берилади» — президент

Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида бундан буён барча давлат ташкилотлари ва муассасаларида талабаларнинг ишлашига рухсат берилишини маълум қилди. Марказий банк тажрибаси асосида Иқтисодиёт, Молия, Қурилиш, Энергетика, Қишлоқ ва Сув хўжалиги вазирликлари, солиқ, кадастр идоралари 3−4 курс талабаларни ҳақ тўланадиган стажировкага жалб қилади.

Талабаларни ишга жойлаштириш бўйича Республика комиссияси тузилади

Президент видеоселектор йиғилишида 100 мингга яқин талаба ишлашни хоҳлашини, ҳозирги кунда талабалар ишлаши мумкин бўлган 105 мингта вакант иш ўрни борлигини айтди. У талабалар билан ишламагани учун ҳоким ва ректорларни танқид қилди.

Фото: Исломободда Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон музокаралар ўтказди

Пайшанба куни Исломободда бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон президенти ва Покистон бош вазири Стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни, икки давлат вазирлари эса 10 га яқин ҳужжатни имзолади. Қолаверса, Шавкат Мирзиёев Имрон Хонга Урдуча-ўзбекча муштарак сўзлар луғатини совға қилди.

Украинадаги Запорожье атом электр станцияси ўққа тутилди

Европадаги энг йирик Запорожье АЭСи ҳудуди Россия қўшинлари томонидан ўққа тутилди, атом электр станцияси яқинида ёнғин чиқди. Станциянинг асосий жиҳозларига зарар етмаган.

UNICEF Афғонистонга Термиз орқали $2,3 млнлик гуманитар ёрдам юборди

UNICEF Сурхондарё вилоятидаги «Termez Cargo Centre» логистика марказидан оғир ижтимоий шароитда яшаётган афғонистонлик оилалар учун 16 та юк машинасида 2,3 млн долларлик инсонпарварлик ёрдамини юборди.UNICEF 2,3 млн АҚШ долларидан ортиқ қийматдаги инсонпарварлик ёрдамини Афғонистонга юборди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.