Ўзбекистоннинг Киевдаги ваколатхонаси Украинадаги ватандошларга мурожаат қилиб, улардан элчихона билан алоқада бўлиб туришни сўраган. Дипломатик миссия бир ўзбекистонликлардан ваҳимага берилмаслик ва текширилмаган, фейк хабарларни тарқатмасликни сўраган.
Фаолиятидаги камчиликлар ва аҳоли мурожаатларига эътиборсиз қарагани учун Муборак тумани ҳокими Акром Ариповга «ҳайфсан» берилди.Қашқадарё вилояти Муборак тумани ҳокимига ҳайфсан берилди.
Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев «Ички ишлар вазирлиги ходимларига йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги барча муаммоларнинг сабабларини тушунтириб бергани ва уларнинг олдини олиш чораларини ўзи белгилаб бергани» учун президентга миннатдорлик билдирди.Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари — ИИВ Жамоат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Бекмурод Абдуллаев «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида 11 февраль куни йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш якунлари бўйича президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.
«Менимча» кўрсатувининг навбатдаги сонида Шавкат Мирзиёев одамлар пул тўлаб қўйиб, машиналарни ололмаётганини гапирган лавҳалар эфирга узатилди. «Одамлар норози, биз тўлаб қўйганмиз, машинани бер эй давлат раҳбарлари, деяпти», — деди президент.
Президент қарори билан жамоатчилик учун очиқ бўлган қадимий ёзма манбаларнинг давлат реестри шакллантирилади. Хорижга илмий экспедициялар уюштирилиб, алломалар ва мутафаккирларнинг ижодига мансуб қадимий ёзма манбалар Ўзбекистонга олиб келинади.
Жума куни Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазири Алихан Смаиловни қабул қилди. Учрашувда товар айирбошлаш ҳажмини орттириш ва унинг кўрсаткичлари мувозанатли бўлишига эришиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, янги саноат кооперацияси ва логистика марказларини ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика комиссияси ташкил этилишини маълум қилди. Унга бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлик қилади, унинг ўринбосари ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бўлади.
Тошкент шаҳридаги мактаб ва боғчалар олдида автомобиль ҳаракатининг максимал тезлиги 30 км/соатдан ошмайди. Бу ҳақда президент видеоселекторда маълум қилди.
Ўзбекистон Американинг AeroVironment компаниясидан разведка ишларини амалга оширувчи енгил RQ-20B Puma 3 AE дронларини сотиб олади. Умумий қиймати 8,54 млн долларлик шартнома бўйича ишлар 2022 йил 30 ноябрига қадар тугатилади.
Хитой пойтахтида бўлиб ўтаётган 2022 йилги қишки Олимпия ўйинлари дипломатик бойкотга учради. АҚШ, Буюк Британия, Канада, Дания, Бельгия ва бошқа давлатлар ушбу тадбирларга ҳукумат амалдорлари ва расмийларини юборишдан бош тортди.
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд тумани ҳокими ва ИИБ бошлиғи, Нуробод тумани ҳокими, Оқдарё тумани прокурори ва ИИБ бошлиғи, Марказий банк Самарқанд вилояти Бош бошқармаси раҳбари ва вилоят электр тармоқлари корхонаси раҳбари ва бошқа амалдорларни ишдан бўшатди. Уларнинг баъзиларига нисбатан коррупция ҳолатлари бўйича жиноий иш очилиши мумкин.
ЕХҲТ бош котиби Ҳелга Шмид март ойида Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда. 3−4 март кунлари Тошкент шаҳрида БМТнинг Марказий Осиёда терроризмга қарши глобал стратегияси биргаликда амалга оширилишининг 10 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади.
Самарқандга ташрифи чоғида Шавкат Мирзиёев анъанага кўра, Имом Бухорий ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Унга муфтий Нуриддин Холиқназаров ҳамда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ҳамроҳлик қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятига жўнаб кетди. Ташриф доирасида янги иншоотлар қурилиши билан танишиш режалаштирилган.
Чоршанба куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов Қозоғистонга ташрифи давомида II даражали «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Шу куни Ўзбекистон делегацияси президент Касим-Жомарт Тоқаев қабулида бўлиб, Қозоғистон Парламенти Мажлисида ҳам қатор учрашувлар ўтказди.
Шавкат Мирзиёев 1500 тадан ортиқ маҳаллада марказлашган ичимлик суви таминоти йўлга қўйилмагани, 2 мингга яқин боғча, мактаб ва тиббиёт муассасалари ичимлик сувини ташиб келишга мажбур бўлаётганини маълум қилди. Бунинг ечими сифатида келгуси 5 йилда соҳага 40 трлн сўм инвестиция йўналтирилиши ва ичимлик суви таъминоти 90 фоизга етказилиши айтилди.
Президент қарори билан 2022−2023 йилларда 10 дан ортиқ янги турдаги экспертизаларни ўтказиш йўлга қўйилади. Жумладан, видео ва фототехника, видеоларда транспортнинг ҳаракатланиш тезлигини аниқлаш, газли ва электрошокер қуроллар, автомобилларга ўрнатилган газ баллонлари портлаши, қолаверса, интернетда булутли сервислар экспертизаси ўтказилади.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов халқаро ҳамжамият Aфғонистонда амалга оширилаётган ҳар қандай ижобий қадам ва ўзгаришларни рағбатлантириши кераклигини таъкидлади. Ўзбекистон ТИВ раҳбари асосий вазифа мамлакатда гуманитар ҳалокатнинг олдини олиш эканлигини эслатди.
Президент қарори билан Ўзбекистонда чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш мақсадлари учун 2022 йилда Жаҳон банкидан 300 млн доллар кредит маблағлари жалб қилинади. Қолаверса, «Ветеринария фидойиси» ва «Чорвачилик фидокори» кўкрак нишонлари таъсис этилади.
Талъат Валиев Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари этиб тайинланди. Аввалроқ, Бабур Шаякубов Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосарлигидан озод қилинганди.
2021 йил 6 декабрь куни Нур-Султонда имзоланган Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида энергия ресурсларини божхона чегарасидан қувур транспортида ва электр узатиш линиялари орқали олиб ўтишни биргаликда божхона назоратидан ўтказиш тўғрисидаги битимни тасдиқлаш кутилмоқда. Тегишли президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Aлександр Лукашенко Ўзбекистон ва собиқ иттифоқ ҳудудидаги айрим давлатлар 15 йилдан сўнг Россия ва Беларусни ўз ичига олган Иттифоқ давлати таркибига кириши мумкинлигини тахмин қилди. Унинг сўзларига кўра, бу «мустақил эмас, балки суверен давлатлар» бирлашмаси бўлади.
Юнусобод тумани прокурори лавозимида ишлаб келган Хабибулла Мирсоатов Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари бўлди. У Касаба уюшмалари федерацияси раҳбари Қудратилла Рафиқовнинг ўғли.
Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси биринчи ўринбосари Беҳзоджон Юсупов Қарши тумани ҳокими этиб тайинланди. Қашқадарё ҳокими туманнинг олдинги раҳбари Мақсуда Мустафоева ҳокимлиги пайтида йўл қўйилган камчиликларга ҳам тўхталди.
Адлия вазири президент фармони билан ҳокимларнинг ер ажратишига тақиқ қўйилган даврда Тошкент вилоятида 781 гектар ер тадбиркорга вақтинча бириктириб берилганини маълум қилганди. Вилоят ҳокимлиги эса бунга муносабат билдириб, ер ажратиш қонуний бўлганини айтди.
Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбари Абдураҳмон Абдувалиев президентнинг неча фоиз йўл ёқаларига дарахт экилгани ҳақидаги саволига нотўғри жавоб берди. Жавобни эшитган Шавкат Мирзиёев ундан: «Математикани қаерда ўқигансиз», — деб сўради.
Ўзбекистон президенти ва ХХР раисининг Пекиндаги учрашувида камбағалликка ва коррупцияга қарши курашиш борасида Хитой тажрибасини ўрганиш ва жорий қилиш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди. Томонлар беш йиллик Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик дастурини ҳам имзолади.
Президент Шавкат Мирзиёев Пекинда қишки Олимпия ўйинларининг очилиши доирасида Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Миср президентлари, шунингдек, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан мулоқот қилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Пекинда қишки Олимпия ўйинларининг очилиши доирасида бир қатор давлатлар раҳбарлари билан учрашди.
Стратегик ривожланиш, Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш ҳамда Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентликларида раҳбар лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 3 февралдаги бир қатор қарорлари билан учта агентликда тайинловлар амалга оширилди.
Сенаторлар «прописка» сўзи маънан эскирганлиги ва фуқаролар онгида «тўсқинлик қилувчи», «эркинликни чекловчи» деган тушунчаларни келтириб чиқараётгани учун уни қонун ҳужжатларидан бутунлай чиқаришни маъқуллашди. Энди унинг ўрнига «яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш» тушунчаси қўлланилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.