Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида «Географик кўрсаткичлар тўғрисида» ги қонун кўриб чиқилди. Унга кўра, энди тадбиркорлар ўз товарларида ишлаб чиқарилган жой номини кўрсатиши керак.
Сенат раиси Танзила Нарбаева ялпи мажлис вақтида сенаторлар фаолиятидаги тадбирбозликни танқид қилди. «Сенаторлар фақатгина қўмита мажлиси ёки қайсидир тадбирда иштирок этиш билан чекланиб қолмоқда» — деди у.
Самарқанд вилояти ҳокими танқидий материал ёзувчи журналист ва блогерларни моддий рағбатлантиришини маълум қилди. «Негатив» материал учун рағбатлантириш ишлари 15 февралдан бошланиб, ҳар ҳафта амалга оширилиши айтилди.
1 февраль куни Қонунчилик палатаси депутатлари ҳокимларнинг манфаатлар тўқнашувига шароит яратиб берувчи яна бир қонунни маъқуллади. Гап ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиби ҳақида кетмоқда.
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Давронбек Махсудов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У мазкур лавозимда президентга маслаҳатчи бўлиб кетган Музаффар Комиловнинг ўрнини эгаллади.
Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. У Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимида ишлашда давом этади.
Депутатлар кўриб чиққан қонун лойиҳасига кўра, ҳужжати бўлмаган уйлар «снос» га тушганда, уларга ҳам компенсация тўлаб бериш таклиф этилмоқда. Бунда даъвогар мулкка 15 йил давомида ошкора ва узлуксиз эгалик қилган ҳамда солиқларни тўлаган бўлиши лозим.
2022 йилда Тошкент шаҳрида умумий қиймати 3,8 млрд долларлик 738 та лойиҳани амалга ошириш режа қилинган. Шундан 500 та лойиҳа жорий йилнинг ўзидаёқ ишга тушиши, бунинг натижасида 27 мингта янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.
2017−2021 йиллар давомида президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига 5 млн 780 мингдан зиёд мурожаатлар келиб тушган. Шундан 3 млн 288 мингдан ортиғи қаноатлантирилган.
Президент фармони билан озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 63 нафар шахс афв этилди. Уларнинг икки нафари 60 ёшдан ошган шахслар ҳисобланади.
Сенатнинг йигирма учинчи ялпи мажлисида «Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги қонун, иккита халқаро ҳужжатни ратификация қилиш масаласи ва қатор қонунларга ўзгартириш киритиш муҳокама қилинади. Шунингдек, 2021 йилги давлат дастури ижроси бўйича ҳукумат ҳисоботи эшитилади.
Сурхондарё вилоятининг Денов ва Қизириқ туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди.31 январь куни Сурхондарё вилоятининг Денов ва Қизириқ туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди.
Ҳафта якунида Шавкат Мирзиёев ХХР раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Пекин шаҳридаги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Хитойга боради.Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафтага мўлжалланган иш режасида қатор тадбирлар кўзда тутилган, деб хабар бермоқда унинг матбуот котиби Шерзод Асадов.
Президент Шавкат Мирзиёев якшанба куни ўтказилган мажлисда маҳаллаларда ҳаёт қайнаши керак, дея таъкидлади. Ҳар бир маҳаллада, спорт майдончалари, дўкон, кутубхона ва овқатланиш жойидан ташқари, ҳаммом ҳам барпо этиш керак, деди президент.
2022−2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси 7 та йўналиш ва 100 та мақсаддан ташкил топган. 2022 йилда стратегияни амалга оширишга оид Давлат дастури доирасидаги тадбирларга 55 трлн сўм ва 11,7 млрд доллар ажратилади.
Президент маҳалла ва мактабларда спорт масканлари ҳамда кутубхоналар барпо этиш бўйича 3 хил типдаги лойиҳани рад этди. Шавкат Мирзиёев маҳалла марказларини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш вазифасини қўйди — тадбиркорларга имтиёз берилади ва бунинг эвазига ижтимоий масъулият юкланади.
Президент қарори билан 1 майдан суриштирув ва дастлабки тергов органлари фаолиятини рақамлаштириш ва ишни судга қадар юритиш бўйича «Электрон суриштирув ва дастлабки тергов» ахборот тизими жорий этилади. Тизимдаги жисмоний ва юридик шахсларга оид маълумотлар суриштирув ва тергов органларининг сўровига кўра тақдим этилади.
Президент сешанба куни кузатилган энерготизимдаги носозлик ҳақида фикр билдирар экан, айнан нимадан кўпроқ қўрққанини маълум қилди. «Энг катта қўрққаним Сирдарё ИЭС ёниб кетмасин дедим.
Президент фармони билан 2022−2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тасдиқланди. Унга кўра, 2026 йилгача эҳтиёжманд аҳоли ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам билан тўлиқ қамраб олинади.
Президент жума кунги видеоселекторда мактаб таълими тизимидаги камчилик ва муаммоларни танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, 1,5 мингдан ортиқ мактаб мукаммал таъмирга муҳтож, ҳанузгача пахсадан қурилган 179 та мактаб мавжуд.
Нурота тумани ҳокими Умарбек Халилов Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.Халилов Умарбек Яхшимуродович Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шавкат Мирзиёев коронавирусга қараганда йўллардаги авариялар оқибати одамлар кўпроқ вафот этаётганини таъкидлади. «Нимага куйиб-пишмаймиз?
Ўзбекистон президенти Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарлари иштирокидаги видеоанжуманда иштирок этди. Шавкат Мирзиёев тадбирда янги иқтисодий мулоқот стратегиясини ишлаб чиқишни, «Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон» темир йўлини қуришни жорий йилданоқ бошлаш ғоясини илгари сурди.
Швейцариянинг Helvetas Swiss Intercooperation мустақил ташкилоти Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтиб, Ўзбекистонда ўзининг филиалини очди. Ташкилот аллақачон, 4,8 млн франклик лойиҳани амалга оширишни бошлаб юборган.
25 январь куни «Марказий Осиё давлатлари — Хитой» онлайн саммити бўлиб ўтади, унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 25 январь куни дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган «Марказий Осиё давлатлари — Хитой» онлайн саммитида қатнашади, деб хабар берди унинг матбуот хизмати.
Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари Бабур Шаякубов Қуролли Кучлар Академияси бошлиғи этиб тайинланди. У ушбу лавозимда Шавкатбек Мамажоновнинг ўрнини эгаллади.
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонда ишлаш учун рухсатномаси мавжуд бўлмаган 18 нафар ўзбекистонликка ҳуқуқий тушунча берди. Улар орасида илк бор қўшни давлатга борганлар огоҳлантирилган, кўпдан бери ишлаётганлари эса жаримага тортилган.
Президент раислигида ўтаётган видеоселекторда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ва Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрмановга хусусийлаштириш ишларини суст ташкил этгани учун ҳайфсан берилди. Қолаверса, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё, Хоразм ва Бухоро вилоятлари бошқарма бошлиқлари ишдан олинди.
Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев телефон орқали мулоқот чоғида амалий ҳамкорликни кенгайтириш қолаверса, минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 январь куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Пентагон расмий вакили Жон Кирбининг таъкидлашича, Ўзбекистон ва Тожикистондаги Афғонистоннинг ҳарбий самолётларини жойлаштириш масаласи ҳамон кўриб чиқилмоқда. Бироқ, у «самолёт ва вертолётлар „Толибон“ фойдаланиши учун Афғонистонга қайтарилмаслигига» ишонч билдирмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.