Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, автоҳалокат жорий йилнинг 22 март куни Боғот тумани ҳудудидан ўтган 4К 953 автомобиль йўлнинг 3-километрида содир бўлган.
Дастлабки суриштирув жараёнида, ҳайдовчиси Боғот тумани Нурафшон маҳалласида яшовчи, 1997 йилда туғилган Н.Х. (эркак) бўлган Cobalt йўлдан четга чиқиб, ағдарилиб кетган. ЙТҲнинг содир бўлишига ҳайдовчининг бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган.
Автомашина йўловчиси бўлган 2006 ва 2007 йилларда туғилган икки нафар қизга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.