Great Silk Way — 2024: Кеча 7 нафар боксчимиз ғалаба қозонди

Great Silk Way-2024: Кеча 7 нафар боксчимиз ғалаба қозонди

Озарбойжонда ўтказилаётган “Great Silk Way — 2024” халқаро турнирининг навбатдаги кунги баҳслари ҳам якунига етди.

Кеча ҳам мусобақа доирасида 10 нафар боксчимизнинг чиқиши ўрин олган эди, улардан эса 7 нафари ғалаба қозониб навбатдаги босқичга йўл олдилар. Афсуски, Зиёда Ярашева, Алишер Аюбов ва Диёрбек Уролов имкониятни бор бериб қўйишди.

Кейинги босқичга йўл олган вакилларимизнинг натижалари билан танишинг:

— 54 кг: Шаҳина Неъматова — Наргиз Зейналова (Озарбайжон) 5:0

— 67 кг: Шавкатжон Болтаев — Бахтияр Симақўлов (Қозоғистон) (3 раундда ғалаба)

— 75 кг: Саиджамшид Жафаров — Сергеи Сергеиев (Россия) 5:0

— 75 кг: Аюбов Алишер — Жавоҳир Умматалиев 1:4

— 80 кг: Раҳматилла Бойматов — Истван Тамас Креко (Венгрия) (техник ғалаба)

— 80 кг: Фазлиддин Эркинбоев — Сарҳан Будагов (Озарбайжон) 5:0

+92 кг: Жаҳонгир Зокиров — Маҳаммад Абдуллаев (Озарбайжон) (техник ғалаба)

+92 кг: Баҳодир Жалолов — Рамазан Карнукаев (Россия) 5:0

Бугун Озарбайжонда старт олган Халқаро турнирнинг навбатдаги кунги баҳслари бўлиб ўтади. Кун доирасида эса 12 нафар боксчимизнинг чиқишлари ўрин олган.

Рингга кўтариладиган вакилларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:

— 54 кг: Шаҳина Неъматова — Зейнаб Раҳимова (Озарбайжон) 15:20

— 48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев — Ҳасан Маликов (Озарбайжон) 15:50

— 51 кг: Асилбек Жалилов — Алессио Камиоло (Италия) 16:20

— 54 кг: Ҳужаназар Нортожиев — Риқи Мустафа (Эрон) 16:40

— 57 кг: Ҳудойназар Файзов — Санжай Сеидекматов (Қирғизистон) 16:50

— 60 кг: Саят Илясов — Азрак Бабиров (Озарбайжон) 17:10

— 60 кг: Бахтиёр Асадов — Талгат Сиримбетов (Қозоғистон) 17:20

— 63,5 кг: Абдуллоҳ Маъдаминов — Малик Ҳасанов (Озарбайжон) 17:30

— 67 кг: Шавкатжон Болтаев — Александр Зирянов (Россия) 18:00

— 71 кг: Бекзод Ҳамидов — Доминик Энекес (Венгрия) 18:20

— 75 кг: Саиджамшид Жафаров — Камран Шаҳсуварлий (Озарбайжон) 18:30

— 75 кг: Жавоҳир Умматалиев — Миршариф Казимзада (Озарбайжон) 18:40

Жанглар Тошкент вақти билан 15:00 да бошланади. Тепадаги соатлар эса ўзгариб бориши мумкин.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.