Франциянинг Олимпиада учун xаражати 2 миллиард еврога ошиши мумкин

Франциянинг Олимпиада учун xаражати 2 миллиард еврога ошиши мумкин

Франция Аудиторлар суди биринчи раиси Пер Московичининг айтишича, Парижда ёзги Олимпия ўйинларини ўтказиш учун бюджет харажатлари 3 миллиард евродан 5 миллиард еврогача кўтарилиши мумкин.

Аввалроқ Московичи Олимпиада ўйинлари Франция ғазнасига 3 миллиард еврога тушиши ҳақида хабар берган эди.

“Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиш қанчага тушишини ҳали билмаймиз. Мусобақадан сўнг Ҳисоб палатаси аудит ўтказади. Ўйинлар 3-5 миллиард еврога тушиши мумкин, кўрамиз. Харажатлар давлат қарзи даражасига улкан таъсир кўрсатмайди”, — дея Московичининг сўзларини келтирмоқда Inside the Games, France Inter нашрига таяниб.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Олимпиада ўйинлари харажатлари 9 миллиард еврога баҳоланмоқда, шундан ташкилий қўмита харажатлари 4 миллиард евродан ортиқни ташкил қилади.

Париждаги Олимпия ўйинлари 2024 йилнинг 26 июлидан 11 августига қадар бўлиб ўтади.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.