«Great Silk Way — 2024»да бугун финал: 11 нафар боксчимиз рингга кўтарилади, 3 та дерби бор

«Great Silk Way-2024»да бугун финал: 11 нафар боксчимиз рингга кўтарилади, 3 та дерби бор

“Great Silk Way — 2024” халқаро турнири доирасида бугун финал жанглари бўлиб ўтади. Мусобақанинг сўнги босқичига 11 нафар боксчимиз 8 та вазнда етиб келдилар. Бугунги учта жангда эса вакилларимиз иштирокидаги қарама-қаршиликларга ҳам гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Ҳал қилувчи босқичда баҳс олиб борадиган боксчиларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:

— 51 кг: Асилбек Жалилов — Маҳди Парвизий (Эрон) 15:10

— 54 кг: Хўжаназар Нортожиев — Тимур Кабдешов (Қозоғистон) 15:20

— 57 кг: Ҳудойназар Файзов — Шамил Аскеров (Озарбайжон) 15:30

— 63,5 кг: Абдуллоҳ Маъдаминов — Тайфур Алиев (Озарбайжон) 15:50

— 71 кг: Бекзод Ҳамидов — Дарҳан Дуйсебай (Қозоғистон) 16:10

— 75 кг: Саиджамшид Жафаров — Жавоҳир Умматалиев 16:20

— 80 кг: Раҳматилла Бойматов — Фазлиддин Эркинбоев 16:30

+92 кг: Жаҳонгир Зокиров — Баҳодир Жалолов 17:00

Баҳслар Тошкент вақти билан 15:00 дан бошлаб старт олади. Жанглардаги соатлар ўзгариб бориши мумкин.

Манба: https://t.me/boxinguzbekistan

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.