Дзюдо. Шаҳрам Аҳадов олтинчи бор «Катта дубулға» турнирида шоҳсупага кўтарилди

Дзюдо. Шаҳрам Аҳадов олтинчи бор «Катта дубулға» турнирида шоҳсупага кўтарилди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Анталия «Катта дубулға» турнирида ўзининг дастлабки медалига эга чиқди. — 73 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шаҳрам Аҳадов бронза медалига сазовор бўлди.

Ҳамюртимиз учинчи ўрин учун кечган баҳсда тожикистонлик Абубакр Шеровдан устун келди. Бу натижа Аҳадовга жаҳон ва Париж — 2024 Олимпиадаси рейтинги учун 500 очко тақдим этади. Эслатиб ўтамиз, бунгача ҳамюртимиз ҳисобида «Катта дубулға» турнирларида 1 та олтин ва 4 та бронза медаллари бор эди.

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.