Унда кўра, ИИВнинг Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган электрон браслетларни жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Барча ҳудудларда синовдан муваффақиятли ўтказилган ушбу амалиётни қуйидаги тартибда босқичма-босқич жорий этиш таклиф этилмоқда:
• 1 майдан – Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида;
• 1 июндан – Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида;
• 1 августдан – Жиззах, Навоий ва Бухоро вилоятларида;
• 1 октябрдан – Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида;
• 1 декабрдан – Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида.
Электрон билагузукни оёққа тақиш мумкин бўлмаган ҳолларда, билагига электрон билагузук тақишга рухсат берилади.
Билагузуклар Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, озодликни чеклаш жазосини ўтаётган шахслар учун эса Пробация хизматини ривожлантириш жамғармаси томонидан сотиб олинади.
Лойиҳа муҳокамаси 11 апрелга қадар давом этади
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.