Ўтган вақт давомида у ҳам ўрганди, тажриба тўплади — Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов ҳақида

Ўтган вақт давомида у ҳам ўрганди, тажриба тўплади — Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов ҳақида


Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Президент Тошкент шаҳри ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Шавкат Бўронович Умурзоқов номзодини тавсия этди.

Шаҳар ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овоз бериш натижаларига кўра, Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди.

Давлатимиз раҳбари халқ вакиллари билдирган бу юксак ишонч янги ҳокимдан катта масъулият, тинимсиз меҳнат ва фидойиликни талаб қилишини таъкидлади.

Янги ҳоким ўз ўринбосарлари, туман ҳокимлари, сектор ва банк раҳбарлари, «маҳалла еттилиги» билан пойтахт аҳолиси учун муносиб шароит яратиш, инвестиция олиб келиб, янги-янги юқори даромадли иш ўринларини кўпайтириш, шаҳарни янада обод қилиш, бир сўз билан айтганда, одамлар рози бўлиши учун янгича ёндашув асосида катта марраларни олиб, қаттиқ ишлаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокими этиб тасдиқланган Шавкат Бўронович Умрзоқов ҳақида шундай таъкидлади:

«…Тошкентга ҳоким қўйиш осон эмас. 1 йил олдин Шавкат Бўронович Умрзоқовга ишонч билдиргандик. Ўтган вақт давомида у ҳам ўрганди, тажриба тўплади. Маҳаллаларни ривожлантириш учун фақат бюджетга таянмай, қўшимча имкониятларни ишга сола биляпти. Ўйлайманки, азим пойтахтимизнинг бири икки бўлишига ҳаракат қилади.»

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.