Тўқаев Ақтўбедаги ҳалокатда вафот этганлар учун Мириёевга ҳамдардлик билдирди

Тўқаев Ақтўбедаги ҳалокатда вафот этганлар учун Мириёевга ҳамдардлик билдирди


Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга Ақтўбе вилоятида рўй берган автомобиль ҳалокатида вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига билдирилган чуқур ҳамдардлик учун самимий миннатдорлик билдирди. Бу ҳақида Мирзиёевнинг Матбуот котиби хабар берди.

Давлат раҳбарининг мактубида йўл-транспорт ҳодисаси сабабларини аниқлаш ва марҳумларни юртимизга олиб келишда Ўзбекистоннинг махсус ҳукумат комиссияси ва идораларига Қозоғистон Ҳукумати томонидан кўрсатилаётган ҳар томонлама кўмак учун ҳам ташаккур изҳор этилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.