Wizz Air Европа пойтахтлари ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида рейсларни йўлга қўйиши мумкин

Wizz Air Европа пойтахтлари ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида рейсларни йўлга қўйиши мумкин


Европанинг энг йирик лоукостери Европа пойтахтлари ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўйишдан манфаатдор. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси Ойбек Шахавдинов Будапештда Wizz Air компанияси президенти Роберт Кери билан учрашди ва авиакомпаниянинг Ўзбекистон авиация бозоридаги иштирокини кенгайтириш юзасидан атрофлича фикр алмашди.

Авиакомпания Европа пойтахтлари ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўйишдан манфаатдор экани таъкидланди.

Музокаралар давомида, шунингдек, Wizz Air бош директори Ёзеф Варади бошчилигидаги делегациянинг Тошкент шаҳрига режалаштирилган сафари муҳокама қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.