Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги йил бошидан буён аҳоли сонининг ўсишига оид маълумотларни эълон қилди.
Қайд этилишича, республикада доимий яшовчилар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 фоизга ошган.
Йил бошидан буён мамлакат аҳолиси сони 163,5 минг кишига, жорий йилнинг ҳар ойида ўртача 54,5 минг кишига кўпайди.
Ўзбекистонда доимий яшовчилар сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.