Икромова Тахмина Иззатуллаевна 2004 йил 6 август куни Самарқандда дунёга келган. Бадиий гимнастика бўйича 2016 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мураббийи Лилия Власова. 2021 йилдан халқаро майдонда улкан муваффақиятларга эришишни бошлади. Шу йили у Тошкентда ўтган Осиё чемпионатида 1 та олтин ва 3 та кумуш медалга сазовор бўлди. Ҳозиргача унинг ҳисобида қитъа биринчиликларининг 11 та олтин ва 4 та кумуш медаллари мавжуд. Жаҳон кубоги босқичларида эса 4 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини жамғарган. Икромова Ханчжоу 2022 ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг қаҳрамонларидан бирига айланди. Боиси у яккалик ва жамоавий дастурларда чемпионлик шоҳсупасига кўтарилиб, делегациямизга 2 та олтин медални тақдим қилди. Кўрсатган натижалари эвазига 2023 йил Ўзбекистоннинг энг яхши аёл спортчиси деб топилган.
Тахмина 2023 йил август ойида Испаниянинг Валенcия шаҳрида ўтган жаҳон чемпионати орқали Париж 2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олган.
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.