Ўзбекистон спортчилари байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатида 5 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон спортчилари байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатида 5 та медални қўлга киритди

Японияда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Токиода байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 3 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар берди.

Ўзбекистон спортчилари байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатида 5 та медални қўлга киритди
K — 1 200m баҳсида Денис Онуфриев ва Шаҳризода Мавлонова кумуш медални қўлга киритди. Екатерина Шубина ва Арина Танатмишева жуфтликлари K — 2 500m бўйича ғолиб чиқишга бир қадам қолди.

Ўзбекистон спортчилари байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатида 5 та медални қўлга киритди
Яккалик беллашувларда иштирок этган Екатерина Шубина эса маррага биринчи бўлиб етиб келди ва ярим финалга йўл олди.

Саралаш чемпионатида K — 2 500m жуфтлик баҳсларида Артур Гулиев/Владлен Денисов ва яккалик баҳсларида K — 1 200m'да Элйўрғон Мамадалиев бронза медалини қўлга киритди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.