Вилоят ФВБ муносабат билдирди.
Вилоятимизнинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши натижасида ёмғир сувлари тўпланиб қолиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Жумладан: Ургут тумани ҳудудларида қисқа вақт ичида кўп миқдордаги ёмғир ёғиши ва ёмғир сувлари йиғилиб, сув ўтказиш тизимига сиғмасдан тошиб чиқиши ҳолати кузатилди.
Ушбу ҳодисалардан фуқароларнинг жабрланиш ва биноларга талафот этиш ҳолатлари бўйича маълумотлар келиб тушмаган.
Ҳозирда ФВБ, ИИБ, ҳокимлик ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда, дейилади муносабатда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.