Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги биринчи фахрий консули этиб Кянан Жалилов тайинланди.
Унга кўра, Ўзбекистон фахрий консулхонасининг расмий очилиш маросими Ганжа шаҳар ижро ҳокимияти бошлиғи Ниязи Байрамов, Ганжа шаҳридаги Туркия ва Грузия Бош консулхоналари раҳбарлари, ишбилармон доира вакиллари, илм-фан намояндалари, фаол ватандошлар ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида бўлиб ўтди.
Ганжада Ўзбекистон фахрий консулхонасининг очилиши икки қардош мамлакат солномаларида тарихий воқеа сифатида қайд этилиши айтиб ўтилди.
Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги биринчи фахрий консули этиб Кянан Жалилов тайинланди.
Фахрий консулхонаси ўз округи доирасида Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистонга инвестиция ва сайёҳларни жалб этиш, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашади.
Расмий очилиш маросимидан сўнг элчихона ходимлари томонидан ушбу шаҳарда истиқомат қилаётган ватандошлар учун сайёр қабул ташкил этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.