Тошкент шаҳри туманларининг айрим ҳудудларига бугун табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Тошкент шаҳри туманларининг айрим ҳудудларига бугун табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Таъмирлаш ишлари туфайли Чилонзор, Учтепа, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларининг қуйидаги ҳудудларига 26 апрель куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Чилонзор тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача)

Аҳоли истеъмолчилари: «Зарқурғон», «Фидокор», «Навбаҳор», «Катта Навбаҳор», С-мавзе, «Кўтарма», «Наққошлик», «Ботирма», «Мевазор», «2-Қатортол», «Яккабоғ», «Қазирабод», «Тирсакобод», «Меҳрижон», «Катта Хирмонтепа» МФЙларидаги 1963 та ерли хонадон ва кўп қаватли уйлардаги 6858 та хонадон.

Улгуржи истеъмолчилар: Ушбу ҳудуддаги 68 та улгуржи истеъмолчилар

Учтепа тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача)

Аҳоли истеъмолчилари: «Тепа Қўрғон», «Кўхна Чўпонтепа», «Боғобод», «Боғистон», «Бирлик», «Найман», «Гузар» МФЙлари, Учтепа туман 11–15, 21–26-мавзелари кўп қаватли уйларидаги 7379 та хонадон.

Улгуржи истеъмолчилар: Ушбу ҳудуддаги 76 та улгуржи истеъмолчилар

Мирзо Улуғбек тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача)

Аҳоли истеъмолчилари: «Темурийлар» МФЙдаги 254 та хонадон

Улгуржи истеъмолчилар: 10 та

Олмазор тумани (соат 10:00 дан 16:00 гача)

Аҳоли истеъмолчилари: «Қизғалдоқ» МФЙдаги 260 та хонадон

Улгуржи истеъмолчилар: 4 та

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.