Ушбу туристик тадбирда ранг-баранг ва турли намуналардаги жами 20 та ҳаво шари Бойсун устидан осмонда қуш парвози баландлигида кўтарилган.
Эътиборлиси, энг кўп – 20 та ҳаво шари парвози Ўрта Осиёда илк бор Сурхондарёда, Бойсун осмонида амалга оширилмоқда.
Маълумот учун, ҳаво шари илк бор 1783 йил Версалда учирилган. Шар 500 метр баландликкача кўтарилиб, 4 километр масофани учиб ўтган. Ҳаво шарининг ихтирочилари биринчи бўлиб ихтироларига ҳайвонларни чиқариб синаб кўришган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.