Компаниянинг таъкидлашича, автобус ҳайдовчиси STOP белгиси ва бошқа огоҳлантириш сигналларига эътибор бермаган. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ эса автобус бошқа автомобиллар билан бирга ҳаракатланганини маълум қилган.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳодисада айбдор тепловоз ҳайдовчиси бўлганлигига ишора қилган.
«Ҳодиса юзасидан ўтказилган дастлабки суриштирув ҳаракатлари натижаларига кўра, ҳайдовчи А.И. автобусни бошқариб келиб темир йўл кесишмасида тўхтаган ва бошқа транспорт воситалари билан бирга ҳаракатни бошлаб темир йўл кесишмасидан ҳаракатланиб ўтаётган вақтида тепловоз автобуснинг орқа ўнг томон кузов қисмига келиб урилган», дейилади “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабарида.
“Ушбу тартибга солинмаган темир йўл кесишмасида автобус ҳайдовчиси темир йўл бўйлаб ўтиб кетаётиб, STOP йўл белгиси ва бошқа огоҳлантириш сигналларига эътибор бермай ҳаракатни давом эттирган", дея изоҳ берган “Ўзбекистон темир йўллари" АЖ.
Эслатиб ўтамиз, ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, бироқ автобусга техник шикаст етган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.