У мактаб ходимлари номига кредит олиб, пулларни ўзи ишлатган. Аммо, кредит тўловларини тўламасдан юрган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳодиса 27-сонли мактабда содир бўлгани аниқланган. Директор ўринбосари мактабдаги иш фаолияти давомида қўл остида ишлаётган ўқитувчи ва ходимларнинг номидан кредит олиб, ўз вақтида кредитни бартараф этмасдан, педагог ҳамда ходимлар ўз ҳисобидан кредит тўловини тўлаб келган. Бу ҳақда ходимлар ижтимоий тармоқларга мурожаат қилишган.
Вазифасига нисбатан совуққонлик билан ёндашган муассаса директорининг ўринбосари лавозимидан озод қилинган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.