Президент қарори билан мажбурий рақамли белгиланиш жараёнини тезлаштириш, жумладан, бир қатор солиқлар ва ҳуқуқбузарликлар учун санкциялар миқдорини камайтириш чоралари кўрилди.
Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни маркировкалаш учун зарур бўлган ва импорт қилинадиган ускуналар (ТИФ ТН кодлари: 7616 999 009, 9029 900 009, 8544 499 500 ва 8528 529 000) 2024 йил 1 июндан 2027 йил 1 июнгача божхона божидан озод қилинади.
Қайд этилишича, 2024 йил 1 сентябрдан:
— пиво маҳсулотларининг чакана савдоси фаолияти ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига киритилади;
— тамаки ва пиво маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун БҲМнинг 10 фоизи миқдоридаги ҳар ойлик йиғим жорий этилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.