Йил бошидан бери 14 нафар чақалоқ ва 60 нафардан кўп аёллар одам савдоси қурбони бўлди

Йил бошидан бери 14 нафар чақалоқ ва 60 нафардан кўп аёллар одам савдоси қурбони бўлди

Олий суд Ўзбекистонда январь ойидан бери содир этилган одам савдоси бўйича маълумотларни тақдим қилди.

Олий суд берган маълумотга кўра, 2024 йилнинг январь-май ойларида Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан 69 нафар шахс судланган.

Судланганларнинг 52 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 17 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар (жарима, шартли ва озодликни чеклаш) тайинланган. Уларнинг 53 нафари аёл, 16 нафари эса эркак.

Қайд этилишича, ушбу жиноят оқибатида 86 нафар шахс жабрланган бўлиб, шулардан 63 нафарини аёллар ҳамда 14 нафарини 3 ёшгача бўлган чақалоқлар ташкил этди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.