Яна бир спортчимизга Олимпиада лицензияси насиб қилди

Яна бир спортчимизга Олимпиада лицензияси насиб қилди

Олдинроқ хабар берганимиздек, Халқаро Олимпия қўмитаси бир қанча спорт турларида йўлланмаларни қайтадан тақсимлаб чиқмоқда.

Айнан шу орқали аёллар кураши доирасида 57 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Лайлохон Собировага Олимпиада йўлланмаси насиб қилди.

Яқинда, ХОҚ Париж Олимпиадасида иштирок этадиган нейтрал мақомдаги россиялик спортчилар рўйхатини эълон қилган эди. Ушбу рўйхатдан ўрин олмаган, аммо лицензияга эга спортчиларнинг йўлланмалари қайтадан тақсимланмоқда.

Шу ҳолат сабаб таэквондочи Никита Рафалович, оғир атлетикачи Турсуной Жабборова ҳамда эндиликда кураш устаси Лайлохон Собирова Олимпия ўйинлари чиптасининг омадли эгасига айланди.

Шу тариқа, аёллар курашидаги лицензияларимиз сони 2 та, умумий спорт курашларида эса 8 тага етди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.