“Қамшибекда Жалоловни енгиш имконияти бор. Агар у жангга яхши тайёрланса ва жанг олдидан Баҳодирни визуал тарзда мағлуб эта олса, шундай бўлади. У ғалабани тасаввур қилиши ва ўзига ишониши керак”, деди қозоғистонлик машҳур спортчи.
Маълумот учун, Олимпиададаги олтиндан ташқари, боксчи икки карра жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони ва совриндори, ҳаваскорлар ўртасида Осиё ўйинлари совриндори, профессионал бокс бўйича IBF йўналишида жаҳон чемпиони ҳисобланади. У профессионал бокснинг асосий йўналишларидан бирида чемпионлик унвонини қўлга киритган биринчи қозоқ боксчиси ҳамдир.
Эслатиб ўтамиз, Париж Олимпиадасида бокс бўйича баҳслар 27 июлдан 10 августга қадар бўлиб ўтади.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.