Дзюдо. Осиё Кубогида ёшларимиз иккинчи ўринда қайд этилди

Дзюдо. Осиё Кубогида ёшларимиз иккинчи ўринда қайд этилди

Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида кадетлар ва ёшлар ўртасида Осиё Кубоги бўлиб ўтди.

Ёшлар ўртасидаги икки кунлик беллашувлар якунига кўра Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 5 та олтин, 5 та кумуш, 10 та бронза, жамо 20 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади. Нейтрал мақомда қатнашган россиялик дзюдочилар 6 та олтин, 3 та кумуш, 5 та бронза медали билан 1-ўринни банд этишди. Битта олтин медаль 1-ўрин масаласини ҳал қилди.

Қозоғистон терма жамоаси 1 та олтин, 5 та кумуш, 10 та бронза медали билан кучли учликка якун ясаб берди. Кейинги ўринларни Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Мўғулистон, Эрон терма жамоалари банд этишди.

Эслатиб ўтамиз, кадетлар ўртасидаги Осиё Кубогида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 6 та олтин, 7 та кумуш, 16 та бронза, жами 29 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.