Синоптиклар ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Ҳаво ҳарорати +32...+35 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +36...+39 даражагача бўлади.
Сўнгра иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат республиканинг айрим тоғ олди ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати фақат +2...+3 даражага кўтарилади ва +34...+37 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +38...+40 даражагача бўлади.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, 15-16 июлда айрим жойларда баъзида 18-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтда бугун ва эртага асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси ва 16 июлда эрталаб шаҳар бўйича баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
17-19 июлда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 15-16 июлда 10-13 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат бугун ва эртага +32...+35 даражагача , 17-19 июлда +35...+37 даражагача бўлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.