Эндиликда 18 ёшга тўлмаган йигит ва қизларни унаштириш маросимларини ўтказиш тақиқланади

Эндиликда 18 ёшга тўлмаган йигит ва қизларни унаштириш маросимларини ўтказиш тақиқланади

Никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш ҳолатларида белгиланган жарима миқдорини кўтариш таклиф этилмоқда.

Оила ва хотин-қизлар соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги 17-модда қуйидаги қоидалар билан тўлдирилмоқда: тиббий кўрикдан ўтиш тартибини бузган шахс қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

МЖтКнинг 47-3-моддасида никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш ҳолатларида белгиланган жарима миқдорини кўтариш таклиф этилмоқда.

Никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш – БҲМнинг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш – базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида, шу жумладан никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш – БҲМнинг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Қонунда ўрнатилган никоҳ тузиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган тартиб ва шартларни бузиш – БҲМнинг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.