Рейтингда Нодирбек Абдусатторов 7-ўринда қайд этилди. У аввалги ойдаги ўрнидан бир поғона пастлади. Жавоҳир Синдоров аввалги ойдаги 54-ўринни сақлаб қолди. Бундан ташқари, энг кучли шахматчилар рейтингида Рустам Қосимжонов (42-ўрин) ҳам ўрин олган. Аввалги ойда кучли 100 ликни тарк этган Нодирбек Якуббоев ушбу ойда 72-ўринда қайд этилган. У аввалги ойдаги рейтингда 84-ўринда қайд этилган эди. UzChess Cup турнирида муваффақиятли қатнашган яна бир ўзбекистонлик шахматчи энг кучли 100 шахматчилар рейтингидаги ўрнини сақлаб қолди. 2643 рейтинг очкосига эга шахматчи Шамсиддин Воҳидов 93-ўринда қайд этилган. Ўтган ойги рейтингда спортчи 95-ўринда эди.
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига мезбонлик қилади. 45-маротаба ташкил этилаётган Олимпиадада 3500 нафарга яқин шахматчи иштирок этади. Улар орасида амалдаги Олимпиада чемпиони Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор.
Таркибда дунёнинг энг кучли 100 шахматчиси рўйхатидан ўрин олган 4 шахматчи ҳамда Жаҳонгир Воҳидов қатнашади.
Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:
Нодирбек Абдусатторов (2769);
Жавоҳир Синдоров (2674);
Нодирбек Якуббоев (2648);
Шамсиддин Воҳидов (2643);
Жаҳонгир Воҳидов (2571)
Мусобақалар 10—23 сентябрь кунлари бўлиб ўтади
Манба: www.daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.