Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларига айрим ҳудудларга бормаслик, шахсни тасдиқловчи ҳужжатни ёнида олиб юриш, оммавий йиғилишлар жойига бормаслик тавсия этилди.
1. Исроилнинг айрим ҳудудларига боришдан сақланиш.
2. Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб бориш. Исроил фронторти қўмондонлигидан билдиришномалар ва огоҳлантиришлар (Home Front Command) мобил иловаси ёки веб-сайти ҳаволасини телефонга ўрнатиш.
3. Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо ўзингиз билан олиб юринг. Фавқулодда вазиятларда бу сизга тезроқ ёрдам олишга қўл келади.
4. Имкон қадар оммавий йиғилишлар жойини четлаб ўтинг ва жамоат жойларига ташриф буюрманг.
Агар сизга шошилинч ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилинг:
Фавқулодда ёрдам телефонлари:
03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
03-758-5076
Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун:
054 485 1397
Электрон почта: [email protected]
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.