Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари электр энергияси учун тўсатдан қарздорлик ва ҳаддан ташқари кўп энергия истеъмолидан шикоят қилмоқда. Ҳудудий электр тармоқлари АЖ ҳозирча шахсий ҳисобингизга кирмасликни тавсия қилди.
Истеъмолчилар шахсий ҳисобларида тўловлар кўрсатилмагани, баъзилари қарздор бўлганлиги, бошқалари эса ҳаддан ташқари энергия истеъмоли ошиб кетганидан ҳақида шикоят қилди.
Тошкент шаҳар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти янги тизимнинг ишлашида хатоликлар кузатилаётгани боис, фуқароларни ҳозирча шахсий кабинетига кирмасликка чақирди.
“Ҳозирда мутахассислар электр энергиясини ҳисобга олишнинг янги дастури ва бошқа тўлов тизимлари ўртасидаги маълумотларни янгилаш устида ишламоқда. Янгилаш имкон қадар тезроқ якунланади. Ҳозирча биз дастурнинг шахсий ҳисоб орқали баланс маълумотларини кузатишни тавсия этмаймиз”, — дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.