Осойишталик ва нормал дам олишни бузганлик учун эндиликда фуқароларга 113 минг сўм миқдорида жарима солинади.
Хусусан, кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролар овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, қуйидаги миқдорда жарима солишга сабаб бўлади:
— фуқароларга БҲМнинг учдан бир қисми;
— мансабдор шахсларга БҲМнинг учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача.
Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолининг қулай табиий муҳитда яшаши учун зарур шарт-шароитларни амалга ошириш, саломатлиги ва дам олишини ҳар қандай зарарли шовқин таъсиридан асрашнинг самарали ҳуқуқий механизмларини яратишга хизмат қилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.