Базавий контракт қийматининг ошиши муносабати билан супер контрактлар миқдори ҳам ошди.
Суперконтракт қийматини аниқлаш учун коэффициентни тегишли йўналиш бўйича базавий контракт қийматига кўпайтириш зарур. Масалан, «Педагогика» йўналиши бўйича стипендиясиз бакалавриат таълимининг контракт қиймати 7 млн 400 минг сўмни ташкил этиб, мазкур йўналиш бўйича 7 коэффициент белгиланган. Суперконтракҳ қиймати 51 миллион 800 минг сўмни ташкил этади.
«Ҳуқуқ» йўналиши бўйича стипендиясиз бакалавриат учун контракт қиймати 11 млн 250 минг сўмни ташкил этиб, мазкур йўналиш бўйича 19 коэффициент белгиланган. Суперконтракҳ қиймати 213 млн 750 минг сўмни ташкил этади.
Ҳар бир йўналиш бўйича коэффициентлар жадвали билан бу ерда танишиш мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.