Таэквондо WТ. Манчестер гран-присида Салаев жанг қилади, Рашитов эса машғулотда жароҳат олди

Таэквондо WТ. Манчестер гран-присида Салаев жанг қилади, Рашитов эса машғулотда жароҳат олди

Бугун Англиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо WТ бўйича якуний Гран-при мусобақаси старт олади. Хабар берганимиздек, мазкур нуфузли турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.

Бугун эркаклар ўртасида — 58, — 68 кг ва — 80 кг, аёллар ўртасида — 49 кг вазн тоифаларидаги беллашувлар ўтказилади. Ҳамюртимиз Улуғбек Рашитов ( — 68 кг) кечаги машғулотлар чоғида кичик жароҳат олгани боис, мураббийлар штаби унинг бугунги жангларда иштирок этмаслигини маълум қилди.

Бугун юртдошларимиз орасида фақатгина Шуҳрат Салаев ( — 80 кг) жанг қилади. Салаевнинг биринчи даврадаги рақиби тунислик Фирес Катоуси бўлади. Ушбу рақиб тўсиғидан ўта олса, кейинги даврада иорданиялик Солиҳ Элшарабати билан рўбарў келади.

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.