Қашқадарёда икки автомобилнинг тўқнашуви оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди

Қашқадарёда икки автомобилнинг тўқнашуви оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди

Яна тўрт нафари жонлантириш бўлимига ётқизилган. Вилоят ички ишлар бошқармаси ушбу ҳодисага изоҳ берди.

Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабарига кўра, ЙТҲ Кўкдала туманида содир бўлган. Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, йўловчиларни олиб кетаётган Nexia автомобили билан тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида, Lacetti автомобилида бўлган 3 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган. Икки киши касалхонага ётқизилган. Уларнинг барчаси 1998 йилда туғилишган, барчаси синфдош бўлган.

Nexia машинасидаги 1 нафар йўловчи ҳам ҳалок бўлган. Қайд этилишича, жабрланганлар Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази вилоят филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Уларнинг оёқ-қўллари синган, кўкарган ва ички аъзолари шикастланган.

Мазкур ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.