Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси ва теннис федерациясига раҳбарлар сайланди

Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси ва теннис федерациясига раҳбарлар сайланди

Миллий Олимпия қўмитасида бугун, 17 февраль куни Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси ва теннис федерацияси навбатдан ташқари сайлов конференциялари бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда “Ўзмиллийбанк” АЖ бошқарув раиси Алишер Мирсоатов Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси раҳбари этиб сайланди.

Шунингдек, “Пахтакор” ФК президенти сифатида фаолият юритган мутахассис Ботир Раҳимов Ўзбекистон теннис федерацияси раиси этиб сайланди.

Аввалроқ Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов 17 февраль куни Енгил атлетика федерацияси раиси этиб сайланган эди.

Манба: www.daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.