Хоккей. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатига жўнаб кетди (видео)

Хоккей. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатига жўнаб кетди

Хоккей бўйича 18 ёшгача бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2025 йил 28 февралдан 6 мартгача U18 жаҳон чемпионатининг IIIB дивизионида иштирок этади.

Бугун делегациямиз Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрига жўнаб кетди. Ўзбекистон хоккей федерацияси раҳбарияти спортчиларни мусобақага кузатиб қўйди.

Жаҳон чемпионатидаги дебют турнирида Ўзбекистон ёшлари Жанубий Африка Республикаси, Люксембург, Туркманистон, Босния ва Герцеговина ҳамда Таиланд ёш жамоаларига қарши майдонга тушишади.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.