Кувайтда ўтаётган қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг яна бир куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди. Саблячи йигитларимиз жамоавий дастурда олтин медалларни қўлга киритишди.
Исламбек Абдазов, Сардор Абдукаримбеков, Муса Аймуратов ва Зуҳриддин Қодировдан иборат жамоамиз Малайзия, Сингапур, Гонконг ва финалда Қозоғистонни мағлубиятга учратди.