Турнирнинг асосий жанги Дмитрий Бивол ва Артур Бетербиев ўртасида ўтказилди. 12 раунд давом этган жангда асли қирғизистонлик бўлган Бивол очколар ҳисобига Бетербиевни мағлуб этиб, яримоғир вазн тоифасида мутлақ чемпионга айланганди.
Ушбу турнир доирасида супер ўрта вазн тоифасида WBC Интерим камари учун жанг қилган ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов америкалик Виржил Ортисга очколар ҳисобига мағлуб бўлди.
Кеча ижтимоий тармоқлар орқали мазкур мусобақада спортчилар қанча пул ишлаб топгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Унга кўра, Мадримов мазкур турнирда 800 минг доллар қўлга киритган бўлса, ўз камарини сақлаб қолган Виржил Ортис эс 2 миллион доллар эгасига айланди. Энг катта гонорарни асосий жанг эгалари Дмитрий Бивол ва Артур Бетербиев олган (10 млн доллар).
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.