Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди. Бу ҳақида спортчининг ўзи Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.

Жалолов 5 апрель куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Top Rank томонидан ташкиллаштириладиган бокс оқшомида рингга кўтарилади. Бироқ у қайси спортчига қарши жанг ўтказишига аниқлик киритилмаган.

«Кўришгунча, Қозоғистон», деб хабарга изоҳ ёзди спортчи.

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди
Қайд этиш жоизки, Жалолов 6 февраль куни Канаданинг Монреаль шаҳрида франциялик Девид Спилмонтга қарши рингга кўтарилиши керак эди, аммо тиббий комиссиянинг қарорига кўра ушбу жанг бекор қилинган эди.

Маълумот ўрнида, Жалолов профессионал фаолиятида 14 та жанг ўтказган ва барчасида нокаут эвазига ғалаба қозонган. У сўнгги жангини 2023 йилда Тошкентда ўтказилган бокс оқшомида ўтказган. Ўшанда Баҳодир Жанубий Африка вакили Крис Томпсонни биринчи раунднинг ўзида мағлуб этганди.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.