Бугун Спорт вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, ҳудудий спорт бошқармалари, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари, Республика олий спорт маҳорат мактаблари масъул ходимлари иштирокида Коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида жорий йилнинг 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида берилган вазифалар ижросини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси ходимлари ҳам Zoom платформаси орқали иштирок этди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.