Спорт гимнастикаси. Расулжон Абдураҳимов янги мавсумдаги дастлабки совринини қўлга киритди

Спорт гимнастикаси. Расулжон Абдураҳимов янги мавсумдаги дастлабки совринини қўлга киритди

Ҳафта якунида Туркиянинг Анталия шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқич баҳслари бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Расулжон Абдураҳимов кумуш медалга сазовор бўлди.

Абдураҳимов ушбу муваффақиятга ўзининг севимли параллель брусдаги машқ дастурида эришди.

Параллель брус:

1. Ферхат Арижан (Туркия) – 14.466
2. Расулжон Абдураҳимов (Ўзбекистон) – 14.200
3. Юсуке Танака (Япония) – 13.600

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.