“Универсиада — 2025” спорт мусобақаси ғолиблари тақдирланди

“Универсиада-2025” спорт мусобақаси ғолиблари тақдирланди

Жорий йилнинг 22-23 апрель кунлари Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида спортнинг WORKOUT тури бўйича “Универсиада — 2025” спорт мусобақасининг республика финал босқичи бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги олий таълим муассасалари талабаларидан тузилган терма жамоалар иштирок этди.

Қувонарлиси, эркак талабалар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси барча рақибларига нисбатан юқори тайёргарлик билан келганини намойиш этиб, биринчи ўринни эгаллади ва мусобақа ғолиби бўлди. Талаба қизлардан тузилган терма жамоа аъзолари эса фахрли иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медалини қўлга киритди.

Қорақалпоғистон терма жамоаси аъзолари Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали ва Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг спортчи талаба-ёшларидан ташкил топган. Спортчиларни мусобақага Нукус давлат педагогика институти доценти Дуйсенбай Каримов тайёрлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.