Янгиланган рейтингда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов 6-поғонада қолди, аммо унинг очколари 1,9 баллга камайди (6-ўрин. 2771.1 очко).
Жавоҳир Синдоров апрель ойида рейтинг учун 0,1 очко қўлга киритишни уддалаган, лекин ўзбекистонлик гроссмейстер бир поғона пастлаб, 30-ўриндан 31-ўринга тушди. Ҳозирда Жавоҳир ҳисобида 2706,1 балл бор. Таъкидлаш керакки, Синдоров ўтган ойда ҳам бир поғона пастлаган эди.
Тажрибали шахматчи Рустам Қосимжонов (2675) ҳам мазкур рейтингнинг кучлилар қаторидан жой олган. У апрель ойида 2 поғона пастлаб, 48-ўринни эгаллаган.
Март ойида Ўзбекистоннинг энг кучли 4-шахматчисига айланган Нодирбек Якуббоев (2665) апрель ойида ҳам ўз мавқеини сақлаб қолди. Шунингдек, у рейтингда ҳам 1 поғона кўтарилишга эришди. Якуббоев айни пайтда FIDE рейтингида 60-поғонани эгаллаб турибди.
Шамсиддин Воҳидов апрель ойи рейтингида ҳам пастлади. Биласиз, ўзбекистонлик гроссмейстер ўтган ой 30 поғона пастлаб, 80-ўринга тушиб кетган эди. Воҳидов янгиланган рейтингда 86-ўринга тушди. Унинг ҳисобидаги очколар сони 2641 ни ташкил қилади.
Ёшлар ўртасидаги рейтингда Жавоҳир Синдоров кучли учликда қолди — 2706,1.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.