Мазкур жаҳон чемпионатида дунёнинг 69 та мамлакатидан 771 нафар спортчилар 30 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боришди. Ушбу жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзолари жами 19 нафар (5 нафари эркин кураш, 8 нафари юнон-рум кураши, 6 нафари аёллар кураши) 19 та вазн тоифасида иштирок этишди.
Жаҳон чемпионати якунига кўра спортчиларимиз умумий ҳисобда жами 5 та медал (1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза) қўлга киритишди.
Кеча Тошкент халқаро аэропортида спортчилар тантанали кутиб олинди. Тадбирда Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Махмудов, спорт курашлари федерацияси раҳбарияти, ОАВ вакиллари ҳамда спортчиларнинг яқинлари иштирок этди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.