Жалоловнинг рақиби россиялик боксчи Виталий Кудухов (7–3, 3 КО) бўлади. Кудухов август ойида россиялик бошқа бир боксчи Вартан Арутюнянга қарши рингга чиқиб, имкониятни бой берган эди.
Баҳодир Жалолов эса сўнгги жангини 2025 йил апрель ойида Остона шаҳрида украиналик Игор Шевадзуцкийга қарши ўтказган ва ҳакамлар якдил қарори билан ғалаба қозонган эди. Шунингдек, Жалолов 26 июль куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган бокс оқшомида жанг қилиши керак эди. Бироқ унинг италиялик рақиби Жанмарко Кардило соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли жангда иштирок эта олмаслиги маълум қилганди.
Маълумот учун, Баҳодир Жалолов шу кунга қадар профессионал боксда 15 марта жанг ўтказиб, уларнинг 14 тасида муддатидан аввал ғалаба қозонган бўлса, бир баҳсда очколар ҳисобига рақибдан устун келган.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.