Андижон халқаро теннис турнирига мезбонлик қилди

Андижон халқаро теннис турнирига мезбонлик қилди

Андижон шаҳрида теннис бўйича ёшлар ўртасида “ATF 14&Under” халқаро турнири якунланди.

Унда қитъамизнинг ўндан ортиқ давлатидан келган теннисчилар ғолиблик учун ўзаро куч синашди.

Ўғил болалар орасидаги яккалик баҳслари финалида ёш теннисчимиз Азамжон Зиятов Корея Республикаси вакили Чой Йенхони 7:5, 6:2 ҳисобида таслим этди ва бош совринни қўлга киритди. Қизлар ўртасида ҳамюртимиз Мумтозабегим Акрамова вице-чемпионга айланди.

Жуфтлик баҳсларида эса Мумтозабегим Акрамова ҳамда Юлиана Йен тандеми Екатерина Фомина ҳамда Лайло Тўхтамишева дуэтини 6:2, 6:1 ҳисобида таслим этган ҳолда бош совринни қўлга киритди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.